Nothing new at the moment
Loading...
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз еттинчи қисм) Шоҳруҳ унинг юзига синчиклаб тикилди. Ҳа, бу ўша. Кўзойнак тақса ўзгариб қоларкан. Яхшилаб қарамасанг, таниёлмайсан. — Мен сизни, барибир, ўлдиролмаган бўлардим, — деди Шоҳруҳ. — Нега энди? Тўппончангни тўғрилайсан, тепкини босасан — олам гулистон, оёғингнинг остида бир қоп гўшт ётибди, — дея кулди Игнатий Олимович. — Лекин бунинг учун таниб олиш керак-да. Юз фоиз кафолат бераманки, эртага сизни кўрсам, яна танимай қоламан. Бу менинг хотирам пастлигидан эмас, албатта...
1 year ago
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз олтинчи қисм) Шоҳруҳ жавоб бермади. Бахтиёрни туртди. “Ароқни узатиб юбор”, деди. Бахтиёр дарров бардачокни очиб, шишадаги шайтон сувини узатди. Шоҳруҳ қулқуллатиб ичди. Бу вақт мобайнида Юлдуз сабрсизлик билан эрининг гапиришини кутди. Сездики, турмуш ўртоғи ўзини босиб олмоқчи. Шу боис қулқуллатиб алланима ичаяпти. Баттар қўполлашишдан ўзини сақлашга уринаяпти. Эрига нисбатан меҳри ошиб, уни жудаям соғиниб кетди. Қани энди ҳозир ёнида бўлса-ю, бўйнидан маҳкам қучоқласа...
1 year ago
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз бешинчи қисм) * * * Қайноғаси машинадан тушгунча Хонзода ўзини тутиб олди ва ҳайдовчига: — Сўраса, пул олиб келдик, денг! — деганча уй ичкарисига югурди. Хонасига киргач, шоша-пиша устидагиларни ечиб отди. Бошқа тўғри келган кўйлагини кийди. Юзини апил-тапил ювганидан кейин пастки қаватга тушди. Бу маҳал Бўрон дарвозахонада Хонзода билан бирга келган ҳайдовчини сўроққа тутарди: — Қаердан келдинглар? Нима қилдинглар? Нега мошинангизни бу ёққача ҳайдадингиз? Кимсиз?...
1 year ago
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз тўртинчи қисм)   Шоҳруҳ конвертни очиб қаради. Сурат. Икки киши тушган. Бири аёл, иккинчиси эркак. Ҳар иккови ҳам жилмайиб турибди. Эр-хотинга ўхшайди. Расмга тушган жойлар қандайдир денгиз бўйлари. Эркак ҳам, аёл ҳам чўмилиш кийимида. — Олег Козлов. Олтмиш иккинчи йилда туғилган, — дея изоҳ бера бошлади Боря, — ёнидагиси ўйнаши. Ўтган йили ёзда Дубайда суратга тушишган. Сен шу одамни йўқ қилишинг керак. Албатта, аввал оиласини. Улар Санкт-Петербургда туришади битта ўғли билан...
1 year ago
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз учинчи қисм) * * * Овсини айтган “хушхабар”дан лов-лов ёнган Фароғат меҳмонхонага кирди-ю, тарашадай қотди. Чунки у излаган аёл ўтирганлар орасида йўқ эди. Маълум муддат каловланиб қолди. Салом берай деса, бир қанча вақт муқаддам ўзи буларни камситиб, ер билан битта қилиб кетган эди. Агар шундай қилмаганида, ҳозир бунақанги паст одамларга салом бериш у ёқда турсин, уларнинг берган саломларига алик олмаган бўларди. — Шаҳло, — деди у қошини чимириб, — бир минутга қаравор, ишим бор сенда...
1 year ago
Subscribe if you like this
That way, you'll never miss a story by this author
euroasia.me
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз иккинчи қисм) Тонг энди бўзариб келаётганида, Шоҳруҳ уйғонди. Зўрға ювиниш хонасига етиб борди. Кўнгли беҳузур бўлди. Мумкин қадар овозини чиқармасликка ҳаракат қилди. Бироқ Юлдуз ундан аввал уйғониб, шунчаки кўзини юмганча хаёл суриб ётганди. Шовқинни эшитиб, югурганча унинг ёнига бориб, пешонасини ушлаб турди. Муздай сувга юз-қўлини ювган йигит озгина енгил тортди. Юлдуз дарров қаҳва дамлаб берди. Ана шундан кейингина унинг бош айланиши тўх-тади. Ўн беш кун уларни ҳеч ким безовта қилмади...
1 year ago
Updating

Что-то пошло не так и мы не смогли загрузить данные. Давайте попробуем ещё раз?