Арсен Венгер аслида «Арсенал»дан кетишни хоҳламаганми?

21 April 2018

Арсен Венгер аслида «Арсенал»дан кетишни хоҳламаганми?

22 йил умрини “Арсенал” га бағишлаган Арсен Венгер жамоа бош мураббийлиги лавозимини кетишни хоҳламаган. Истеъфога чиқариш қарори пойтахтлик клуб раҳбарияти томонидан қабул қилинган, дея хабар бермоқда The Sun нашри.

Таъкидланишича, клубнинг асосий эгаси бўлмиш Стэн Кронке франциялик мутахассисга бўлган ишончини йўқотган.

Венгернинг шартномаси 2019 йили ўз ниҳоясига етиши лозим эди, бироқ раҳбарият муддатидан аввал битим бекор қилингани учун Арсенга 11 миллион фунт товон пули тўлаб беришга ҳам кўнган.

Венгер қўл остида “Арсенал” 17та соврин соҳибига айланган.

Манба: www.goal.com