Гаттузо: «Милан» ЕЧЛ йўлланмаси учун курашдан чиқди

09.04.2018

«Милан» клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия чемпионати 31-тури доирасида «Сассуоло»га (1:1) қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Омадимиз чопиб, дуранг қайд этдик. Чарчоққа тўнкашимиз мумкин, аммо факт бу факт: рақиб жарима майдони тарафда жуда суст ҳаракат қилдик.

Биз Сусога кўпроқ ҳужум қилиш имкониятини яратиш мақсадида 4-3-3 услубида ўйнашга уриндик. Мана шу сабаб йигитлар тартибсиз ҳаракат қилишди. Бу менинг айбим, чунки машғулотларда бу услубни кам қўллаганмиз.

Баҳона изламоқчи эмасман, чунки улар билан узоққа бориб бўлмайди. Ўйлашимча, биз ЕЧЛ мусобақасига йўлланма тақдим этувчи ўринлар учун курашдан чиқдик», — дейди Гаттузо.

Чемпионат тугашига 7 тур қолганида «Милан» 52 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди ва тўртинчи ўриндаги жамоадан 8 очкога ортда қолмоқда.

Манба: www.championat.com