Харри Кейн: Салоҳ? Ундан ўзиб кетишимга ишонаман

09.04.2018

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия чемпионатидаги тўпурарлик борасида "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ билан рақобатлашаётгани ҳақида гапириб ўтди.

"Салоҳ? Мен ҳали ҳам ишонаман, етакчилик қилиш қўлимдан келади. Мавсумда ҳали ўйинлар бор. Мен ўзимга эътибор қаратишим керак, Салоҳга эмас.

Ҳар бир ҳужумчи учун энг яхши тўпурар бўлиш муҳимдир. Мавсум охиригача курашаман", - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Кейн 24та гол урган, у Салоҳдан 5та голга ортда қолмоқда.

Манба: www.goal.com