Лёв: Бразилияга қарши ўйинда жуда кўп аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик

29.03.2018

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Бразилияга (0:1) қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бразилия бу ўйинда жиддий иштиёқ билан ҳаракат қилишини олдиндан билгандик. Бу бизнинг кун эмасди. Таркибда бир нечта ўзгаришлар амалга оширилди, аммо биз Бразилияга қўл келган жуда кўп аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик.

Ёш футболчилар ўйин тажрибасига эга бўлдилар ва бу қувонарли ҳол. Хатолар устида ишлаш қолди. Германия бунданда яхши ўйин кўрсата олиши очиқ-ойдин кўриниб турибди», — дейди Лёв.

Манба: www.championat.com