«Локомотив» 6-турнинг марказий ўйинига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг марказий беллашувида "Локомотив" "Насаф" меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга ҳозирликни бошлаб юборишди. Бугун жамоа "Локомотив" стадионида машғулот ўтказди. Унда таркибдаги барча футболчилар иштирок этишди ва астойдил шуғулланишди, дея хабар қилмоқда "Локомотив" матубот хизмати.

Таъкидлаш жоиз, "Насаф" – "Локомотив" баҳси 11 апрель, чоршанба куни соат 20:00да бўлиб ўтади.