Месси Испания билан ўйиндан кейин жамоадошларига нима дегани маълум бўлди

30.03.2018

Аргентина терма жамоаси Испанияга қарши ўртоқлик учрашувида йирик 1:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Лионель Месси ушбу ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Бундан ташқари, аргентиналик юлдуз жамоасининг аламли мағлубиятини охиригача томоша қила олмади ва трибунани тарк этди. Месси жамоадошлари билан кўришиш учун кийиниш хонасига тушган.

«Биз буларнинг ҳаммасидан биргаликда ўтамиз. Жамоа бўлиб», - деган Месси.

Манба: www.goal.com