Месси: ЖЧ-2018 - бу терма жамоа билан кубокни қўлга киритиш учун охирги имконият

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг таъкидлашича, аргентиналиклар ЖЧ-2018да фақатгина ғалаба учун курашадилар.

«Энг аввало ўз олдимизда қарзимиз бор. Мухлисларга биз ҳеч нарса қарздор эмасмиз, чунки охирига қадар ўз кучимизни сарф этамиз.

Биз уч маротаба финалга чиқдик, аммо ғалаба қозона олмадик, чунки буни Яратган истамади. Биз ёмон анъанани йўққа чиқариб, ЖЧ-2018да ғалаба қозониш истагидамиз. Биз бунга жуда яқин келганимиз, аммо зафар қучмаганимиз.

Барча сезиб турибди: Ҳозир ёки ҳеч қачон. Фақатгина шу ҳақида ўйлаб, керакли даражада тайёргарлик кўришимиз лозим. Мен ЖЧ-2014 финал ўйинини қайта кўриб чиқмадим. Мағлуб бўлиш оғир, бутун жамоа сингари мен ҳам йиғлаганман.

Ҳақиқат шундаки, биз асосий даъвогарлар қаторига кирмаяпмиз. Биздан янада кучли терма жамоалар бор», - дейди Месси.