Роберто Карлос: Месси ва Роналду бор экан, Неймар учинчи ўрин билан кифояланишига тўғри келади

29.03.2018

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлайманки, Неймар «ПСЖ» сафига ўтиб тўғри иш қилди. Неймар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истаса «Барселона»дан кетиши керак эди, чунки у ерда Месси бор.

Месси ва Роналду билан ҳаммаси жойида бўлса, Неймар учинчи ўрин билан кифояланишига мажбур.

Унинг жароҳатини қабул қилишга мажбурмиз. Биз бразилияликлар жуда ҳам диндормиз. Ўйлайманки, бўлган ишларнинг барчаси тасодиф эмас. Эндиликда у кўпроқ эътиборини меҳнатга ва ўз устида ишлашга қаратади», - дейди Карлос.

Манба: www.sports.ru