Россиядаги ЖЧ-2018ни бошқарадиган 36 бош ҳакам ва 63 ёрдамчилари эълон қилинди

30.03.2018

ФИФА ҳакамлар қўмитаси Россиядага жаҳон биринчилигини бошқарадиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 ёрдамчилари рўйхатини эълон қилди. Ҳакамлар 46 давлат вакиллари саналишади.

Сўнгги уч йил мобайнида ҳакамлар қўшимча семинарларда иштирок этишди. Уларда асосий мавзу бўлиб ўйиннинг ҳалоллигини таъминлаш, футболчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва тўғри бошқариб бориш янада ўргатилган.

Ўзбекистондан бош ҳакам сифатида Равшан Эрматов ва унинг икки ёрдамчилари Абдухамидулло Расулов ҳамда Жавоҳир Саидов кўмак беришади.

Осиёдан 6 нафар бош ҳакам ва 10 та ёрдамчилар Россияда ишлашади.

Манба: www.fifa,com