Суперлига. Бугун Қаршида муросасиз баҳсга гувоҳ бўламиз

Фото манбаси: www.fcnasaf.uz
Фото манбаси: www.fcnasaf.uz

Куни кеча Суперлиганинг 4-турига старт берилди. Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионида “Насаф” клуби “Металлург”ни меҳмон қилади.

Қаршида ўтказилган ўйинлардаги яққол устунлик мезбонлар томонида бўлсада, бу жиҳат уларга ҳотиржамлик тақдим этмаслиги аниқ. Бекободликлар янги мавсумни кўтаринки руҳда бошлашди ва иккинчи турда амалдаги чемпиондан очко тортиб олишга муваффақ бўлишди.

Ўз навбатида “Насаф” ўз мухлислари қаршисида катта кучга айланиши ҳам ҳеч биримизга сир эмас.

Ўзаро ўйинлар тарихига келадиган бўлсак, ушбу жамоалар шу кунгача Ўзбекистон олий дивизионида 40 мартта тўқнаш келганлар. Шуларнинг 26тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 10тасида “Металлург” ғалабага эришган ва 4та ўйинда муроса йўли танланган.

Қаршида ўтган ўйинларда эса яққол устунлик мезбонлар томонида: “Насаф” шу кунгача ўз мадонида фақат бир маротаба (2015 йилда) Тошкент вилояти вакилига ютқазиб қўйган ва бир марта дуранг ўйнаган, қолган 18тасида эса рақибига имкон қолдирмаган.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 4-тур

“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)

30.03.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнулин (Тошкент), Андрей Сапенко (Тошкент)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Сардор Қудратуллаев.

Манба: www.uff.uz