Электронная вязальная машина

06.04.2018
Цена: 16600 USD ( г. Ташкент )
Производительность: 500-1000 шт. в месяц

КОМПЬЮТЕРЛАШГАН ТЎҚУВ ДАСТГОҲИ

Asia Star Uzbek-Chinese Trading House

Тўқимачилик хозирги вақтда юртимизда ривожланмаган соҳалардан бири ҳисобланади. Хомашё ўзимизда ишлаб чиқарилишига қарамай аксарият тайёр маҳсулотлар юртимизга чет элдан кириб келади. Кундан кунга қора бозордаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан кўтарилиши маҳсулотларнинг нархи ошишига сабаб бўлмоқда. Бизнинг мутахасислар тўқимачилик соҳасини ўрганиб, шундай хулосага келдилар:

- 1 кг хомашё бугунги кунда 20.000 сўм атрофида сотилмоқда. Бир килограмм ҳомашёдан ўртача:

6 дона ёш болалар кийими;

4 дона аёллар кийими;

3 дона эркаклар кийимини ишлаб чиқариш мумкин.

- Битта маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўртача 500-1000 сўмлик электр энергия сарф қилинади.

- Бир ускунада икки сменада ишлаш учун 2 малакали ишчи кифоя қилади. Бир ойда ўртача 3.000.000 сўм ойлик маоши.

Бир ой, 25 иш кунида ўртача 500-1000 дона (маҳсулот тўқимасининг мураккаблигига қараб) ёш болалар кийимини ёки 400-800 дона аёллар ва 350-700 дона эркаклар кийимини ишлаб чиқариш мумкин.

Шундай қилиб, бир дона болалар кийимини ишлаб чиқариш учун ўртача 6.000-10.000, аёллар кийими 10.000-14.000 ва эркаклар кийими учун 13.000-16.000 сўм пул сарф қилинади. Бу ҳисоб китоблар ишлаб чиқариш жойи ўзингизники бўлган ва солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда чиқарилди. Ҳозирги вақтда тайёр маҳсулотлар улгуржи нархда сифатига қараб, 25.000-200.000 сўм атрофида сотилмоқда. Демак, шу ишлаб чиқариш ускунасини қўйиб, шижоат билан меҳнат қилса бир ойда 10.000.000 сўмдан 25.000.0000 сўмгачан соф даромад кўриш мумкин! Бу албатта тадбиркорнинг ўзига, хусусан дизайнерлик қобилияти ва тиришқоқлигига боғлиқ! Даромадни ошириш учун яна тўқимачилик ускунасини қўшиш кифоя қилади. 

Ушбу ускуна энг замонавий тўқув дастгоҳларидан бири ҳисобланади. Ускуна тўлиқ компьютер дастури орқали бошқарилади. Ускуна деярли барча усулларда ва бир вақтнинг ўзида 2 усулда тўқиш имкониятига эга. Компьютер хотирасига кўплаб маҳсулотлар моделлари киритилган. Шунингдек, компьютер хотирасига янги моделларни киритиш учун ускуна юқори сифатли камера ва сканер билан жиҳозланган. Бу дастгоҳ ёрдамида кузги ва қишки кийимлар, хусусан турли қалпоқлар, свитерлар, жемпер ва водоласкалар ишлаб чиқариш мумкин.

Нархи: 16 600 USD

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!

👔 МЕНЕЖЕР БИЛАН БОҒЛАНИШ

👉 Telegram каналига обуна бўлиш!👈

👉 Facebook каналига обуна бўлиш!👈

👉 Instagram каналига обуна бўлиш!👈

👉 Youtube каналига обуна бўлиш!👈

👉Вэбсайт WWW.ASIASTAR.UZ👈

📞 +998951697766

ХАРИТАНИ КАТТАРОҚ ОЧИШ