Оборудование для производства носков

Цена: 43000 USD ( г. Ташкент )
Производительность: 1250-1500 шт. в день

ПАЙПОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Asia Star Uzbek-Chinese Trading House

Ушбу линия кунига ўртача 1250-1500 жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Пайпоқ ишлаб чиқариш учун асосий хомашё - ип Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади! Бизнинг мутахасислар бугунги кунда бир жуфт пайпоқнинг тан нархини тахминий ҳисоблаб чиқдилар. Демак, мутахасисларимизнинг фикрига кўра бир жуфт сифатли ёзги пайпоқни ишлаб чиқариш учун умумий 1.300 сўм пул сарф қилинар экан. Бу нархнинг ичига барча хомашё, электр сарфи ва ишчиларнинг маоши киритилган.

Аниқроқ бўлса: 

- 1 килограмм умумий хомашё 35.000 сўм. 1 килограмм хомашёдан ўртача 32 жуфт катталар учун мўлжалланган ёзги пайпоқ чиқади.

- 1 кунда ўртача 75.000 сўмлик электр энергия сарф бўлади (линия тўлиқ қувватда ишлаган вақтида).

- 3 нафар ходим барча ишни уддалай оладилар. Ойлик маоши ўртача 1.500.000 сўмдан 4.500.000 сўм бўлади.

Жами бир ойда, 25 иш куни бўлса, 37.500 жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш учун 41.000.000 сўмлик хомашё, 1.875.000 сўмлик электр энергия ва 4.500.000 сўмлик ойлик маоши сарф қилинади. Умумий сумма 47.375.000 сўмни, 37.500 жуфт пайпоқлар сонига бўлинса 1264 сўм бўлади. Бу ҳисоб китоблар ишлаб чиқариш жойи ўзингизники бўлган ва солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда чиқарилди. Ҳозирги вақтда бир жуфт катталар ёзги пайпоғи сифатига қараб, улгуржи нархда 2000-3000 сўм атрофида сотилмоқда. Демак, шу ишлаб чиқариш линияни қўйиб, шижоат билан меҳнат қилса бир ойда 20.000.000 сўмдан 40.000.000 сўмгачан соф даромад кўриш мумкин! 

Линия 3-ускуна ва ёрдамчи 2-мосламадан иборат:

ПАЙПОҚ ТЎҚИБ БЕРИШ УСКУНАСИ

Ускуна хар хил турдаги ва ўлчамдаги пайпоқларни тўқиб чиқариши мумкин. Ускунада асосий битта ранг ва қўшимча 16 та рангли ипдан фойдаланиш мумкин. Тўқиш жараёни тўлиқ компьютер томонидан назорат қилинади. Компьютер хотирасига кўплаб хар хил турдаги нақшлар киритилган. Ишлаб чиқариш самарадорлиги учун тўқув ускунасидан камида 5 дона қўйиш керак.

ОВЕРОГЛИ ТИКУВ УСКУНАСИ

Ушбу ускуна тўқилган пайпоқнинг таг қисмини тикиб бериш учун мўлжалланган. Тикув машинаси юқори самарадорликка эга бўлгани учун бир донаси бутун линия учун етарли.

ПАРЛИ ДАЗМОЛ

Тайёр бўлган пайпоқларни қолипларга ўрнатиб, парда дазмол қилинади.

Линияда 5 хил ўлчамдаги қолиплар мавжуд

КОМПРЕССОР

ҲАВО ТОРТИШ МОСЛАМАСИ

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!

👔 МЕНЕЖЕР БИЛАН БОҒЛАНИШ

👉 Telegram каналига обуна бўлиш!👈

👉 Facebook каналига обуна бўлиш!👈

👉 Instagram каналига обуна бўлиш!👈

👉 Youtube каналига обуна бўлиш!👈

👉Вэбсайт WWW.ASIASTAR.UZ👈

📞 +998951697766

ХАРИТАНИ КАТТАРОҚ ОЧИШ