Салом, дзен!

Бугун яндекс дзен ҳақида билиб қолдим. Ҳозирча, билганим яндексда маълумотлар хали у қадар кўп эмас. Одамлар оммавийлашмагани учун яндекс бир қатор бонуслар таклиф қилмоқда. Бу платформадан фойдаланиб пул ишлаш мумкин. Бунинг учун эса албатта бу ерга кўпроқ ўқувчиларни жалб қила оладиган материаллар тайёрша керак бўлади. Масалан, мен нима ҳақда ёзсам, одамлар кўпроқ ўқийди? Бу ерда видео жойлаштириш мумкинми? Ютубга вақт ажратган яхшими ёки бу ергами? Балки, иккиси учун бир контент тайёрлаш мумкиндир?

Билмайман! Сиз биласизми? Менимча, бу матнни ҳеч ким ўқимаса керак. Балки ўқир!? Агар ўқисангиз, ўқиганингизни билдиринг!

Ҳа, яна бир гап. Агар сиз менинг шахсий танишим бўлмасангизу, мени таклифимсиз матнимни шу еригача ўқиётган бўлсангиз ва сизда ҳам яндекс дзендан фойдаланиш ҳаёли бор бўлса, ҳеч турманг! Бошланг! Чунки мен тест учун ёзган матнимни ўқиётган бўлсангиз, демак сизникини ўқийдиган ҳам албатта топилади!

Омад, сизга ва менга!