БОҒЧА ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШ РАЦИОНИ

Ўш шаҳридаги болалар боғчаларида овқатланиш рационига эътибор қаратилмайди. Чунки, ота-оналар томонидан ҳар ойда  боғчага тўланадиган 500 сом рационда кўрсатилган озиқ-овқатларга етмайди. Бу ҳақда “Онут” кўрсатувида Ўш шаҳар санитар эпидемиология марказининг бош мутаҳассиси Сеиткасим Курбанназаров билдирди.

“2017 йилда калория бўйича 332 намуна олинган бўлса, унинг ичидан 74таси яни 22% меъёрга тўғри келмаган”,-дейди мутаҳассис.

Унинг сўзларига кўра,   СЭС маркази томонидан ҳар кварталда бир боғчаларда овқатларга, идишларнинг тозалигига, бактерияларга қарши  текширувлар олиб борилади. Ҳар бир боғчадан олинган намуналар лаборотория текширувидан ўтказилади.

1 ёшдан  7 ёшгача бўлган болаларнинг овқатланиш рациони