Анкара жанги Амир Темур ва боязид Йилдирим

Тарихдан маълумки сохибкирон Амир Темур ва усмонли турклар султони Боязид Йилдирим кушинлари уртасида Анкара шахри якинида 1402 йилнинг 20 июл куни булиб утган улкан жанг Анкара жанги номи ила тилга олинади. Унда Амир Темурнинг тахминан 200 минг , Турк султони Боязиднинг 160 минг аскари катнашган. Ушбу жангнинг содир булишига асосий сабаб килиб куйидаги омиллар курсатилган: Ирок, Шом, Дашти Кипчок, Хуросон, Хиндистон, сингари мамлакатларни уз давлатига кушиб олган Амир Темур уз салтанатининг жанубий - гарбий худудларига якин жойлашган Болкон ярим ороли ва Кичик Осиёда барпо этилган кудратли Усмонлилар давлатининг кучайиб кетаётганлигидан хавотирда эди, чунки Гарбий Европа рицарларидан ташкил топган катта армияни тор-мор этган, Болкон давлатларини эгаллаган усмоний турклар Амир Темурга тааллукли вилоятларга хам уз навбатида тахдид соларди. Ибн Арабшохнинг езишига кура Амир Темур уз кушини билан Шаркий Анадолу чегараларига 1386 йилда етиб боради ва Арзинжон шахри якинида туркларнинг катта кушинини тор мор этади. 1395 йилда Сохибкирон бу худудга иккинчи марта юриш килади ва Сивос шахрини секингина уз давлати таркибига кушиб куяди. Тарихий манбаларнинг гувохлик беришича Амир Темур Анкара жангига карийб икки йилдан ортик вакт тайёргарлик куради:

1399 йилда у Римга юзланади ва Боязид Йилдирим томонидан фатх килинган энг катта стратегик рол уйнайдиган Камох калъасини камал килиб босиб олади. Камох кулга киритилгач куп утмай Амир Темур Анкара шахрини камал килади. Сохибкироннинг бу камали аслида тактик тадбир булиб, тажрибали саркарданинг асосий максади Боязидни асосий кучларини шахар мудофаасига ташлашга мажбур этиш ва унга какшаткич зарба бериш эди. Тукат шахри якинида асосий харбий кучлари билан Амир Темурни кутиб турган Боязид Сохибкирон кушинининг Анкарани камалда тутиб турганидан хабар топади ва камалдагиларга кумак беришга ошикади. Амир Темур Анкара камалини шу захотиек бекор килади ва ракиби Боязидни тантанали равишда камондан уклар билан кутиб олиш тараддудини куради. Кушин кисмларини жанггохнинг кулай ерларига жойлаштиради. Кушин турган жойдан сал узокрокда хандаклар казилиб, хавфсизлик чоралари курилади. Натижада Боязид Йилдирим кушини узи учун ута нокулай шарт-шароитда жанг килишга мажбур булади. Султон кушини уша куни айникса сув танкислиги туфайли вужудга келган ташналикдан жуда каттик азоб чекади. Сохибкирон кушини узининг анъанавий жанговар тартибида харакат килади. Кирк кисмдан иборан булган марказий кисмига шахсан Амир Темурнинг узи рахбарлик килади. Жангда Амир Темур томонидан Шохрух мирзо ва Халил Султон мирзо, Султон Хусайн мирзо, Мироншох мирзо, Абу Бакр мирзо, Умаршайх мирзонинг угли Ахмад мирзо, Тоштемир углон, Шохсувор сингари унлаб баходир саркардалар катнашадилар. Амир Темур кушинининг сафлари олдида 30 та жанговар фил мухорабага шай килиб куйилади.

Боязид томондан эса Рим ва Фаранг мамлакатларидан жамланган елланма аскарлар жангга хозир булиб туради. Анкара жанги эслаб колинг Мироншох мирзо кул остидаги сараланган аскарларнинг душман томонга килган шиддатли хужуми билан бошланди. Боязид Йилдирим кушини Мироншох берган зарбага бардош бера олмай жанг майдонини ташлаб кочади. Боязид кушини сафларида пайдо булган саросималикни пайкаган Амир Темур барча амирзодалар ва саркардаларни бир булиб душманга хужум килишга хукм килади. Шиддатли тукнашув узок ва кескин давом этади. Нихоят Сохибкирон Амир Темур кучларининг кисувига бардоши колмаган султон Боязид аскарлари чекина бошлайди. Шундай булсада Боязид Йилдирим кумондонлигидаги жангчилар сунгги дамгача каршилик курсатадилар. Яничарлар битта колмай кириб ташлангандан сунг Боязид Йилдирим асир олади. Сохибкирон Боязид кушинларининг колган - кутган кисмини таъкиб этиб Бурса ва Измир шахрини эгаллайди шунингдек Мармар денгизи сохилларига чикади. Амир Темур томонидан Боязид Йилдирим кушинининг тор - мор этилиши Усмонли туркларни маълум муддатга заифлашишига сабаб булади. Шунингдек уларни Гарбий Европага килмокчи булган юришларини бироз фурсатга оркага суради.