Иван Васильевич касбини узгартиради фильмини хатолари

30 May 2018
A full set of statistics will be available when the publication has over 100 views.

1973 йилнинг июн ойида СССР мамлакатлари фукаролари эътиборига хавола килинган Иван Васильевич уз касбини узгатиради фильмини яхши биласиз Иттифокнинг энг тажрибали режиссерларидан бири Леонид Гайдай суръатга олган. Аникроги фильм унинг ижод махсулларидан бири саналади. Уша фильмни якинда кинотанкидчилар хали шу кунгача маълум булгану аммо айтилмаган энг катта хатолари хакида суз юритишди. Фильмдаги бош кахрамонлардан бири Иван Грозний уз тугилган кунини 1530 йилда дея милитсия ходимларига баен килади. Аммо Иван Грозний аслида 1530 йилнинг 3 сентябрида таваллуд топган. Яна агар фильмдаги шох Грознийнинг сузларига диккат билан эътибор берсангиз у уз тугилган йилини Исо Алайхиссаломнинг таваллудидан кейин деб гапиради. Бу пайтларда эса яъни Иван Грозний яшаган даврда кишилар йил хисобини у тарзда аниклашмаган.

Фильмнинг яна шундай хатоликларидан бири бу шох тушлик килишга утирганда дастурхондаги таомларнинг таништирилишдадир. Унда тилга олинган баклажон икраси эслаб колинг 17 асринг охирларида Эрондан келтирила бошланган. Бу эса вактнинг бир бирига тугри келмаслигидан далолат беради. Кейинги хатолик олдингиларидан бироз кизикарлирок. Иван Грозный уз салтанатида бир кашфиетчи булганини ва уни канот ясашга урингани учун порохли бочкага солиб портлатиб учириб юборгани хакида гапиради. Бирок шох Иван Грозний айтган Никита Голохвастов асли дворян боярлар оиласидан булиб у Кримни химоясида саркарда булган. Кейин эса Иван Грознийни кахрига учраб катлдан кочиш максадида узини черков ихтиерига топширган. Аммо черков унга ердам беролмаган ва уни фаришталардай самога парвоз килсин деб шох Иван Грозний порохли бочкага солиб осмонга учириб юборади.

Фильмнинг энг чиройли ва мусикаларга бой сахналаридан бири биласиз бу Иван Грознийнинг шохона тушлигидир. Уша тушлик пайтида Иван Грознийга хотини номини Марфа Васиьевна дея таништиришади. Тарихий хужжатлардан маълум булишича Иван Грозний конуний равишда 4 марта уйланган. Уларнинг ичида Марфа Васильевна исмли 19 ешли киз хам булган. Бирок диккат килинг Марфа Васидьевна шох Грозний билан 15 кун бирга яшагандан кейин захарланиб вафот этади. Аникроги уни захарлашади. Бу пайтда эса уша захарланиб улган Марфахон аллакачон улиб кетган булган. Мана хато.Энди яна бир кизикарли ва эсласангиз юзингизга табассум югурадиган хато. Вактлар аро саехат килганлардан бири узини княз Милославский дея таништиради. Россия тарихига юзланадиган булсак княз Милославский исмли княз булган аммо у 14 асрдан кейин бошка тарихда пайдо булмаган. Аммо уйига угри тушган Антон Семенович шпак номи тарихда хукикатдан булган. Лекин у замонамизда аникроги 20 асрда эмас 16 аср охири ва 17 аср бошларида Россия худуди яшаган княз Иван Голицын эди. Унга халк шпак дея лакаб куйган. Уйлаймизки мавзуни тулик ва тушунарли тарзда ерита олдик.