Тарихда биринчиликка эришган аеллар

1949 йилнинг 24 август куни АКШларининг Нью Йорк шахрида таваллуд топган Анна Фишер агар эсласангиз бир узи синовчи учувчи сифатида 1984 йилнинг 8 ноябрида космосга чиккан сайерамиздаги биринчи фарзандли аел хисобланади. У Дискавери сунъий кемасида 1984 йилнинг 8 ноябрида космосга чикиб шу йилнинг 16 ноябр куни ерга кайтганди. Унинг парвози эса 7 кун 23 соат 46 дакикани ташкил килган.

1913 йилнинг 22 март куни Туркиянинг Бурса шахрида тугилиб 2001 йилнинг 22 мартида Анкарада оламдан куз юмган Сабиха Гёкчен Осиелик аеллар шунингдек Туркиялик аеллар ичида биринчи булиб кирувчи самолетларни бошкарган аел саналади. У 1937 йилда Туркия хаво кучларига карашли булган 20 дан ортик кирувчи самолетларда мувафаккиятли парвозларни амалга оширган. Мустафо Камол Отатуркни 8 асраб олган кизларидан бири булган Сабиха Гёкченнинг номи бугунги кунда Истамбулдаги 2 халкаро аеропортга куйилган экан. 1905 йил 23 октябрда АКШларининг Нью Йорк шахрида дунега келиб 2003 йил 30 ноябрда Нью Джерсида оламдан куз юмган Гертруда Эдерле номи сизга таниш булса керак. У 1926 йилнинг 6 августида Ла Манш бугозини сузиб утган саерамиздаги биринчи аел хисобланади. Тулкинлар кироличаси саналган Гертруда Эдерле 3 карра олимпияда голиби шунингдек 5 марта сузиш буйича дуне рекордининг сохиби хам хисобланаркан.

Амелия Эрхарт хакида бир эмас бир нечта фильмлар суръатга олинган буни биласиз. 1897 йилнинг 24 июл куни Американинг Канзас штатига карашли булган Атчинсон шахрида таваллуд топган Амелия Эрхарт 1928 йилда жахонда биринчи булиб Атлантика океани устидан учиб утган аел учувчи саналади. Уз даврида АКШларида кахрамон аеллардан саналган Амелия Эрхарт нафакат АКШларининг балки дуненинг куплаб мамлакатларининг энг номдор мукофотларига сазовор булган. У дунени айланиб чикиш буйича рекорд куйиш бир эмас бир неча бор харакат килади. Ва 1937 йилнинг 2 июл куни деярли парвозни якунида Тинч Океани худудида гоиб булади. Амелия Эрхартни расман 1937 йилнинг 2 июл куни бедарак йуколган дея эълон килишганини айтган холда ролигимизга якун ясаймиз.