Омонхонада тош кўчди: одамлар омонми?

Бойсундан, Омонхона қишлоғидаги мўъжизакор булоқлар ёнидаги дала ҳовлилардан бирида дам олаётган қашқадарёлик М. Шоназарова дея ўзини таништирган онахон қўнғироқ қилиб, нохуш хабарни етказди, деб ёзмоқда 21asr нашри.

“Кеча тунда ёнгинамиздаги улкан тошлардан бири қулаб тушди. Эсимиз чиқиб кетди. Нега десангиз, ана шу тошлар остидаги каравотларда одамлар дам олишаётганди. Хайриятки, худойим асрабди, қурбонлар йўқ, ётганлар сезиб қолиб қочиб қутулибди. Фақат бир бола шикастланибди, кечадан бери дарё бўйида шундай тошлар тагига ўрнатилган каравотларга одамларни қўйишмаяпти...”, - деган М. Шоназарова.

Аввалроқ, нашр Омонхонада мавжуд шифобахш булоқ сувидан ичиш мақсадида дардига дармон излаб келганлар, даволаш масканидаги тартибсизлик, қонунбузарлик, ноқонуний қурилган меҳмонхоналар, сувнинг сотилаётгани-ю турнақатор навбат каби муаммолар келтириб ўтилган мақолани эълон қилган эди.