Трамп турмуш ўртоғи билан муносабати ҳақида тўхталди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, шу пайтгача у билан турмуш ўртоғи ўртасида ҳозиргидек яхши муносабат бўлмаган экан. Бу ҳақда «Хабар» нашри хабар бермоқда.

«Биз ҳеч қачон ҳозиргидек яқин муносабатда бўлмаганмиз. Ҳеч қачон ҳозиргидек вақтимиз чоғ бўлмаган. Сўровларда ҳеч қачон ҳозиргидек юқори натижалари қўлга киритмаганмиз, ҳатто «Гэллап» (Америка жамоатчилик фикрини ўрганиш институти) сўрови бўйича ҳам», – деган Трамп кеча Жанубий Каролина штатида ўзининг тарафдорлари билан ўтказилган учрашувда.

Мелания Трамп буйрагидан операция бўлганида, ОАВ Трампнинг турмуш ўртоғи билан алоқалари яхши эмаслигини айтиб, уни Нью-Йорк ёки Виржиния штатига жўнатиб юбориб, ёлғиз қолдирганликда айблаганини танқид қилди.