«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари ишдан кетди

«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар берилди.

Ишдан бўшатилишга Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда келтирилган автомобиль саноатининг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани каби омиллар сабаб бўлди.

Қайд этилишича, «Ўзавтосаноат»га аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар бўлди.
«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар берилди. Ишдан бўшатилишга Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда келтирилган автомобиль саноатининг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани каби омиллар сабаб бўлди. Қайд этилишича, «Ўзавтосаноат»га аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар бўлди.