Эмери: "Арсенал" ғалабага ҳақли эди"

"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтган учрашув (2:2) ҳақида фикр билдирди.

"Биз 90 дақиқа ўйинни назорат қила олмадик. Дуранг энг яхши натижа эмас, аммо энг ёмони ҳам эмас.

Футболчиларимнинг бажарган меҳнатидан фахрланаман. Ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлдик, аммо рақиб жуда тез ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда футболчиларим ғалабага ҳақли эди. Учинчи голга МЮдан яқинроқ эдик, аммо де Хеа яхши сейвлар амалга оширди" - дейди мутахассис.

www.championat.asia