МЮ янги мураббий номини эълон қилди, аммо... (ФОТО)

"Манчестер Юнайтед" расмий сайтида жамоани вақтинча бошқарадиган мураббий номи эълон қилинди.

Унда МЮ собиқ ҳужумчиси Оле-Гуннар Сульшер "қизил иблислар"ни бошқариши ёзилган эди.

Манкунианлар сайти норвегияликнинг 1999 йил Чемпионлар лигасида урган голини тақдим этиб, унинг тагига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйди:

"Камп Ноу"да ўша ажойиб голни урган Сульшер 20 йил ўтиб бизнинг вақтинчалик бош мураббийимизга айланади".

Кейинроқ ушбу хабар ўчириб ташланди.

Бу вақт ичида Норвегия бош вазири Эрна Сульберг Сульшерни қутлашга улгурди:

"Норвегия футболи учун буюк кун. "Қизил иблислар" сафида омад тилайман". Бироқ кейинроқ ушбу твит ўчириб ташланди.

www.championat.asia