Моуринью: "Бизни тинч қўйинг"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Арсенал"га қарши баҳсдан (2:2) сўнг, манкунианларнинг ўйини ҳақида хулоса чиқаришга шошмасликни сўради.

"Бу "Манчестер"ни Рой Кин, Рууд ван Нистелрой ва Неманья Видич ўйнаган жамоага тенглаштиришларига қўшилмайман. Бизни тинч қўйинг ва вақт беринг. Жамоамизнинг юраги борлигидан хурсандман, аммо ҳозирча барқарорлик етишмаяпти.

Футболчилар яна бор кучини ишга солишди, бунинг учун уларни мақташ лозим. Смоллингнинг соғлигида муаммолар бўлишига қарамасдан у жонини бериб ўйнади. Шунга қарамасдан "Арсенал" биз назоратни йўқотган зоналарда жуда хавфли ўйнади" - дейди португалиялик мутахассис.

www.championat.asia