Бола учун кисельнинг фойдаси

1. Дисбактериозни даволашда айнан кисел ёрдамга келади. Шифокорлар бу хасталикдан азият чекаётган беморларнинг кунлик рационига кисель истеъмолини киритишни тавсия этишмоқда.

2. Киселнинг фойдали xусусиятлари, унинг қайси мева асосида тайёрланганлигига қараб белгиланади. Масалан, сули ёрмасидан тайёрланган кисель фойдага конлиги билан қолган турларидан устун саналади.

3. Черникали кисель эса кўриш қобилиятини яxшилайди, организмни турли хил инфекциялардан халос этади.

4. Гиповитаминоз ва камқонликда, шунингдек, овқат ҳазм қилишни яxшилашда олмали кисель айни муддао. Ҳар чанқаганингизда сув ўрнига олмали киселдан ичиб турсангиз бу касалликлардан қутулишингиз осон кечади.

5. Жигар ва ўт пуфаги касалликларида четан(рябина)ли кисель тавсия этилади. Унинг сафро таркибини яxшилаш, ични юмшатиш ва сийдик хайдаш xусусиятларига ҳам эга.

6. Илиқ олчали киселни нафас олиш органлари ва ўпка шамоллашида бир кунда 3 мартадан ичинг. Олча таркибидаги антисептик моддалар бу дардлардан халос бўлишингизга кўмаклашади.

7. Клюквали кисель таркибидаги витамин С ва ацетилсалицил кислотаси шамоллаш ва гриппдан бир зумда тузатади. Барча турдаги киселни даво топиш мақсадида овқатланиб бўлгандан сўнг қабул қилиш тавсия этилади.

8. Киселнинг хавфли ва зарарли xусусияти ҳам йўқ эмас! Унинг таркибидаги краxмал моддаси углеводнинг қўшимча манбаи бўлиб, меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда вазннинг ошишига сабаб бўлади ва аллергия чақиради.