Иммунентни кутарамиз

Иммунитетни кутариш учун:


100 гр янчилган ёнғоқ мағзи, 100 гр қирилган олма, 2 та лимон шарбати (сиқиб олинган суви), 1 ош қошиқ тоза асал яхшилаб аралаштирилиб, совутгичда сақланади. Катталар кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин бир қошиқдан, болалар эса бир чой қошиқдан истеъмол қиладилар.

Организм сувсизланиши иммунитетни пасайтиради. Бунинг олдини олиш учун кун давомида 8 пиёлагача суюқлик ичинг. Суюқликнинг 2-3 пиёласи кўк чой, қолганлари шарбат (сок), оддий қайнаган сув бўлсин.
Қайнатилган мол ёки қўй гўшти, тил, жигар, калла гўшти, қази, шунингдек, товуқ, ўрдак тухуми, каклик гўшти, эчки сути кони фойда.

Олма, ширин анор, нок, қора смородина, шовут, майиз, шафтоли, қизил сабзидан сиқиб олинган шарбатлар, ўрик, наматак қоқисидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилинади.

Зира, седана, кашнич уруғи, долчин каби қувватлантирувчи зираворлар, укроп, петрушка, сельдер тановул қилиб туриш фойдали.

Қаймоқ, какао, шоколад, ёнғоқ, писта, ширин бодом каби кайфиятни кўтарувчи қувватли озуқалар бўлиши керак.

Ҳафтада 2-3 марта парҳезли кунлар ташкил этиш – кун давомида фақат олма шарбати, кўк чой, ясминли чой, таом ўрнига творог, қатиқ, сузма истеъмол қилиш организмни ичакларда йиғилиб қолган заҳарли моддалардан тозалайди, иммунитетни оширади, оғир хасталиклардан сақлайди.

    Гемоглобин бола ва ҳомиладор аёл тана ҳужайраларини ҳаёт учун жуда муҳим бўлган кислород билан таъминлаб туради. Унинг камайиши кислород етишмовчилиги, анемия, тез чарчаш аломатлари пайдо бўлишига олиб келади. Биз гемоглобин пасайганда мунтазам равишда истеъмол қилиш зарур бўлган озиқ-овқатлар рўйхатини туздик:

1. Ҳолва. Бу ширинлик таркибида гемоглобин даражасига таъсир қилувчи катта миқдорда темир моддаси мавжуд.

2. Гўшт ва калла-поча. Бу маҳсулотлар заифлашган организм ва гемоглобин даражасини қайта тиклаш учун жуда муҳим ҳисобланади.

3. Қуритилган қўзиқоринлар. Мунтазам равишда қуритилган қўзиқориндан шўрва ичсангиз гемоглобин даражасининг пасайиш муаммосига йўлиқмайсиз.

4. Анор. Анорни мунтазам равишда истеъмол қилиш гемоглобин даражасини меъёрида ушлаб туришга ёрдам беради.

5. Лавлаги. Бир ой давомида ҳар куни 30 граммдан лавлаги шарбати ёки 100 граммдан қайнатилган лавлаги истеъмол қилинса гемоглобин миқдори сезиларли даражада кўтарилади.