Ваннахонани тозалаш борасида 8 та фойдали маслаҳат

 Агар мунтазам равишда тозалаш ишларини амалга оширсангиз, микроблар сиз учун қўрқинчли эмас. Бугун сиз ваннахонада тартиб ва тозаликни сақлаб туришга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар билан танишасиз.

1. Ваннахонага матоли парда илинг ва уни биоплёнкалар пайдо бўлиши ва ўсишига йўл қўймаслик учун энг юқори ҳароратда ювинг. Биоплёнка — бирор-бир юзада жойлашган ва ҳужайралари бир-бирига боғланган кўплаб микроорганизмлар. Тадқиқотларга кўра ваннахона учун винилли пардалар бактериялар пайдо бўлиши учун мукаммал муҳит ҳисобланади.

2. Унитазга ¼ стакан хлорли оқартирувчи қуйинг ва ювишдан олдин бир неча дақиқа қолдиринг. Бу тадбирни ҳар ҳафта ўтказинг. Унитаз – бактериялар тўпланадиган жой эканлигини унутманг, шунинг учун уни мунтазам равишда тозалаб туриш лозим.

3. Унитаз учун ҳапдорилар қилинг. Бунинг учун сизга: 1 стакан сода, ¼ стакан лимон кислотаси, 1 ош қошиқ совун керак бўлади. Уларнинг ҳаммасини аралаштиринг, формачаларга қуйинг ва қотишини кутинг. Бир ҳафтада бир неча марта бир донадан унитаз ичига ташланг ва 20 дақиқадан кейин сув оқизинг.

4. Чўткани очиқ ва тик ҳолатда сақланг. Агар чўткани контейнер ичида сақласангиз, бактерияларнинг севган муҳити – намлик пайдо бўлади. Ҳар 3-4 ойда чўткани алмаштиринг.

5. Мунтазам равишда тиш чўткалари турадиган идишни иссиқ сув ва совун билан ювинг. Тиш чўткалари турадиган идиш бактерияларнинг ваннахонадаги энг севимли жойи ҳисобланади.

6. Ҳар ҳафта раковинанинг сув оқадиган трубасини хлорли восита билан ювинг. Бу чора ифлосланишнинг олдини олиш учун зарур. Хлор бактерияларни ўлдиради, шунинг учун раковинани сувга тўлдиринг ва 1 стакан хлорли восита қуйинг. 10 дақиқадан сўнг сувни оқизинг.

7. Ваннанинг сув оқадиган трубаси ичига 1 стакан ош содаси сепинг, кейин эса 1 стакан сирка қуйинг. Ёқимсиз ҳидни кетказишнинг энг яхши йўли. Содани 5 дақиқа қолдиринг, кейин сиркани қуйинг, 10 дақиқадан кейин иссиқ сув билан ювинг.

8. Ваннани тимьян ва эвкалипт эфир ёғлари билан ювинг. Бу ёғлар олтинранг стафилококк билан курашишда бениҳоя самаралидир.

Олтинранг стафилококк – тери инфекциясини келтириб чиқарадиган бактерия. Кўпинча бу душман бизни ваннада кутиб туради, ундан хлор ёрдамида қутулиш мумкин. Лекин у заҳарли. Энг яхши ўрнини босувчилар – тимьян ва эвкалипт эфир ёғлари ҳисобланади.

Энди сиз ҳаммасини билиб олдингиз. Ваннахона тозалигини назорат қилишни ўз зиммангизга олинг!