Дилдорбек Раҳмонов - Қирғизистон жамоат арбоби, Ўш ўзбек театрининг артисти, таниқли журналист ва шоир.

27 April

Дилдорбек Раҳмонов (11.03.1941 йил)
Дилдорбек Раҳмонов (11.03.1941 йил)

Мундарижа

1. Ҳаёт йўли

Ҳаёт йўли

Дилдорбек Ўринбоевич Раҳмонов 1941 йили Ўш шаҳрининг Шайхлар маҳалласида туғилган. Отаси Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг асосчиси ва артисти, Ўшда таниқли жамоат арбоби Ўринбой Раҳмонов бўлган[4].

1957 йили Қўқон тайёрлов идорасида оддий ишчи бўлиб ишлаган. 1958-1960 йиллари ўрта мактабни, ҳар хил тайёрлов курсларини ва ҳайдовчиликни тамомлаб, 1960 йили армия сафига кетиб, 1963 йил декабрида келди ва 1964 йили Ўшдаги политехника олийгоҳининг кечки ва сиртқи бўлимига ўқишга кирди. 1963-1993 йилгача ҳайдовчи, актёр, катта методист, мастер, прораб, ПТО муҳандиси, омбор мудири, бош муҳандис, фотокорреспондент, халқ назоратчиси лавозимларида ишлаган. 1993 - 2002 йилгача ишбилармонлик билан шуғулланган.

2002 йилдан нафақага чиққан, 2003-2004 йиллари ҳожига Макка ва Мадинага бориб 42 кун тавоб қилиб келган.

Дилдорбек Раҳмоновнинг Ўш шаҳрининг қадимги тарихи ва унинг турғунлари хақидаги 50 дан ошиқ мақолалари ва шеърлари газеталарда нашр этилган. Бўш вақтида шеърлар ёзади[5].

Дилдорбек ҳожи Раҳмоновнинг кинофилмларда ижро этган роллари: „Қирғизфилм“ киностудиясининг „Кўча“ (1972 йил) бадиий филмида эпизодик рол, "Қурмонжон Додхо" (2014 йил, филм режиссёри Садик Шер-Нияз) бадиий филмида ўзбек чол роли[6]. Турмуш ўртоғи Матлюбахон Умарова „Ўзбекфилм“ киностудиясининг „Темур Малик“ (1970 йил) режиссёр Латиф Файзиев кинофилмида эпизодик рол ўйнаган.

Дилдорбек Раҳмонов Ўш шаҳрининг Бобур номли театрида ижодий фаолияти: 1957-1958 йиллар, 1963-1968 йиллар. Томошабинларга қуйидаги ўйнаган бош ва эпизодик роллари ёққан: "Равшан ва Зулхумор"даги жарчи, „Отелло“даги 1 сенатор, „Алданган қиз“даги Ғани бош роли, „Пушаймон“даги бош роли, „Ёрилтош“даги лашкарбоши, „Орзигул“, „Адолат“, "Фарҳод ва Ширин", „Лайли ва Мажнун“, „Тоҳир ва Зуҳра“, Аваз Ўтар пьесасидаги роллари. Бундан ташқари кўплаб ролларни ўйнаган ва концерт дастурларида иштирок этган.

Дилдорбек Раҳмонов кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 3 ўғли ва 3 қизи, 22 та невараси, 6 та чевараси бор[7].

Филмография

1972 - Кўча Эпизод

2014 - "Қурмонжон Додхо" Ўзбек чол

Дилдорбек Раҳмоновнинг Ўш шаҳар Бобур номли театр саҳнасида роллар ижро этган асарлар рўйхати

Шунингдек кўплаб концерт дастурларида иштирок этган.

Ёзган китоби

  • „Ўш ва Ўратепа шаҳарларини бошқарган мингбошилар авлодидан Раҳмоновларнинг тарихи“, 420 б, Ўш шаҳри, 2016 йил[8].

Манбалар

Ҳаволалар